4 Март 2024 йил
269
Жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник С.Абдуҳомидов ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.
Муҳокамада вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари иштирок этиб, бу борада амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисобот беришди.
Содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, маҳаллаларда профилактик тадбирларни кўпайтириш, жамоат жойларида хизматни кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.