27 Июл 2024 йил 2225

Жиноят муҳокамаси ўтказилди

Оқдарё туманида фуқароларнинг ички ишлар ходимини уриб, тан жароҳати етказгани юзасидан жиноят муҳокамаси ўтказилди. 

Унда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Рахмат Маматов, вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров, туман сектор раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди. 

Бугун жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, унга қарши курашишга ҳар бир фуқаро ўз масъуллигини ҳис этиши лозим.

Муҳокамада туман фаоллари, маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари, имом хатиб ва нуронийлар ҳам иштирок этди. Бугун жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш, бу бўйича тегишли чоралар кўриш масъулиятли вазифа ҳисобланади. Бундай вазиятларда барча бир-бирини тушуниб хизмат олиб бориши талаб этилади.

Жиноятнинг содир этилишидан ҳеч ким манфаатдор эмас, бильакс бу ҳамма учун ташвиш туғдиради. Жахл устида содир этилган жиноят кўпчиликка салбий таъсир кўрсатиши турган гап.

Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон инсонийлигини йўқотмаслиги лозим. Муҳокама давомида унда иштирок этган ҳар бир фуқаро бу туйғуларни чуқур ҳис этиб, ўзларига тегишли хулоса чиқаришди.

Раҳбарлар ўз сўзида шу каби салбий ҳолатларни бир-бир санаб ўтди. Ҳар бир шахс жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ўзини масъул деб ҳисоблаши лозим. Муҳокама сўнгида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech