Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, жамоат тартибини сапқлаш, осойишталикни таъминлаш, шунингдек, “қизил” тоифадаги маҳаллаларда “бешлик” томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилинди.
Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, шунингдек, видеоконференция орқали барча шаҳар ва туман ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этдилар.
Бошқарма бошлиғи томонидан ҳудудларда содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлаётган шарт-шароитлар танқидий таҳлил қилинди.
Жиноятчиликни олдини олиш мақсадида маҳаллаларда “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.