5 Март 2024 йил 331

Жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш барча замонларда ҳам асосий вазифалардан ҳисобланган

Турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вилоят ҳудудида криминоген вазиятни яхшилашда ички ишлар ходимларининг олиб бораётган хизмат фаолияти ҳар вақт ҳам муҳим саналади.

Бу борада Қўшработ туманида вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган муҳокама йиғилишида батафсил сўз юритилди.

Унда туманда жиноятчиликнинг аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш масалалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Муҳокама йиғилиши доирасида галдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Text to speech