15 Июл 2024 йил 1918

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ ҲАРАКАТ

Сўнгги йилларда ички ишлар органларини чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг қуйи бўғиндаги вазият ва муаммоларни чуқур ўрганиш асосида ҳар қайси маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пастдарғом тумани ҳокими туман ИИБ бошлиғи ҳамроҳлигида туман ИИБда ходимлар учун яратилган шароитларни ўрганди ҳамда ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида, профилактика инспекторлари ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлашда аниқланган муаммоли масалаларни ечиш чораларини кўриши, тунги навбатчилик, қизил тоифага киритилган маҳаллаларда ҳамда кибержиноятчиликни олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги юзасидан фикр билдирилди.

Text to speech