Жомбой тумани ИИБ ташаббуси: Деҳқонободда “қўл жанги” тўгараги ташкил этилади
Жомбой туманининг 3-сектор штабида корхона ва ташкилот мутасаддилари, ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла бешлиги иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда ёшлар сиёсати борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси муҳокама этилди. Жумладан, “қизил” тоифадаги ёшлар билан ишлаш борасидаги амалий ишларнинг натижадорлиги, жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйишига кўмаклашиш каби йўналишларда эришилган аниқ натижалар таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси йўналишида аниқ вазифа ва топшириқлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбир доирасида Деҳқонобод маҳалласида яшовчи, “қизил” тоифага киритилган ёшларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити ва муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўктам Холиқов иштирокида миграциядан қайтган юртдошларимизга биринчи навбатда эътибор қаратилиши қайд этилди.
Ш.Эркинов “қўл жанги” спорт тури бўйича тўгарак очиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга ҳисса қўшмоқчи эканини билдирган. Шу куннинг ўзида барча зарурий жиҳозлар, спорт анжомлари етказиб берилди.