12 Ноябр 2021 йил
637
Умуммиллий акция: Жомбойда 203 минг тупдан ортиқ дарахт экилди
Жомбой туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси қизғиз давом этяпти. Жумладан, бугун Деҳқонобод, Сўхмон, Эски Жомбой маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ва фермер хўжалиги экин майдонларига 8 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қайд этиш жоизки, 2021-2022 йиллар куз-баҳор мавсумида туманда 1 миллион 203 минг туп мевали, манзарали ниҳоллар ўтқазиш режалаштирилган. Шундан 451 минг тупи ноябрь-декабрь ойларида экилади.
Айни пайтгача қишлоқ хўжалаги, ижтимоий соҳа объектлари, қурилиш, таълим муассасалари ҳудудида 203 минг тупдан ортиқ дарахт ва бута ниҳоллари ўтқазилди.
Бундан ташқари, йўл ёқаларига қайрағоч, терак, ток, тут каби дарахт ниҳоллари экилди.
Тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.