10 Ноябр 2023 йил 3823

ЖОНГА ДАРМОН -ШИФОКОРЛАР

Шифокорлик инсон ҳаёти  билан боғлиқ  масъулиятли, шу билан бир қаторда шарафли касб ҳисобланади. 

Азиз, жонга дармон шифокорлар!

Сизлар дунёдаги энг улуғ касб эгаларидан бирисиз. Гиппократ қасамёдига содиқ, ўз ишингизга фидойилигингиз ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлаймиз.


Азалдан инсон бирор дардга чалинганда аввало, сиз нажот фаришталаридан умид кутади, дардига даво истайди. 
Бор билим ва салоҳиятингиз, тажрибангиз, куч-ғайратингизни инсон соғлигини таъминлашдек машаққатли ва масъулиятли ишга сафарбар этишингиз эътирофга муносиб. Сиз каби саломатлик посбонларининг  куюнчаклиги ила инсонларнинг ҳаёти асралади, соғлиги мустаҳкамланади.

Қадрли, тиббиёт ходимлари!

Сизларни Cамарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси номидан Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз. Беморларнинг дарддан фориғ бўлиб, умр манзилларида соғлом ва бахтиёр ҳаёт кечириши сизнинг шифоингиз, ширин сўзингиз, малҳамингиз туфайли. Эртанги кунга умид ва ишонч уйғота оладиган нажот фаришталари-шифокорлар ёнимизда бор экансиз,  инсонлар соғ ва саломат яшайди. Чеҳрангиздаги самимийлик, ширин сўз ва хушмуомалалик хаста кўнгилларга шифо бағишлайверсин. Оилавий бахт, кўнгил хотиржамлиги тарк этмасин. Касбингиздан доимо эъзоз топинг.

 Раҳмат Маматов

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи

 

 

Text to speech