10 Сентябр 2024 йил 63

Жорий йилнинг 8 ойи 10 куни мобайнида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми масалалари танқидий муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида жорий йилнинг 8 ойи 10 куни мобайнида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокамада вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.

Жиноятларни олдини олиш, айниқса, ёшлар ўртасида содир бўлаётган жиноятларнинг олдини олишда барча бирдек масъул эканини, лекин маҳалла ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан етарлича иш олиб борилмаётгани туфайли жиноятчилик даражаси ошаётгани таъкидланди.

Таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда камчиликка йўл қўйган соҳалар танқид остига олиниб, қаттиқ огоҳлантирилди.

Йиғилиш сўнгида бу борадаги устувор вазифалар белгиланди.

Text to speech