Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоят ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиш ҳолатлари масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий
хизмат раҳбарлари, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда шахсий таркиби
иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Уни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат
Маматов бошқариб борди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 6 ойи
давомида вилоят ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий
таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиш ҳолатлари масалалари муҳокама
қилинди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат
Маматов ўз сўзида содир этилган жиноятлар ва улардан олди олиниши мумкин бўлганлари
тегишли соҳавий хизмат раҳбарларининг масъулиятсизликка йўл қўяётганлигини айтиб
ўтди.
Муҳокама сўнгида, келгусида вилоят
ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий тадбирлар,
ҳар бир йўналиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.