10 Октябр 2024 йил 3135

Жорий йилнинг ўтган даври давомида содир этилган жиноятлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида жорий йилнинг ўтган даври давомида содир этилган жиноятлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. 

Ўтган давр мобайнида ҳудудлардаги криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, “қизил” тоифадаги маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш, ички ишлар ходимлари билан “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш, коррупсиянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида танқидий ва асосли фикрлар айтилди. 

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилиш давомида ҳар бир йўл қўйилган хато ва камчиликлар батафсил муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech