26 Март 2025 йил 2398

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда содир этилган жиноятлар сарҳисоб қилинди

Самарқанд вилоят прокуратурасида Тойлоқ ҳамда Пастдарғом туманларида содир этилган жиноятлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда ҳудудлардаги жиноятчиликнинг аҳволи, мазкур ишларга бўлган масъул шахслар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари фаолияти кенг муҳокама этилди. 

Йиғилишда ушбу туманлардаги аҳвол қониқарсиз эканлиги таъкидланиб, сусткашликка йўл қўйган раҳбар ва масъуллар танқид остига олинди. Уларнинг айримларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди. 

Йиғилиш сўнгида келтириб ўтилган масалалар юзасидан келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech