27 Март 2024 йил 884

Юзма-юз қабулда эшитилган мурожаатларнинг қонуний ечимини таъминлаш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Фуқароларнинг кундалик турмуш тарзини тизимли равишда ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни манзилли бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказди.

Гулсанам Холматова қабул доирасида ҳимоя ордери олиш, Замира Ғозиева ички ишлар тизимида хизмат қилаётган фарзандининг ишини Тошкентдан Самарқанд вилоятига кўчиришда амалий ёрдам сўради. Лобар Янгибоева эса машина олди-сотди масаласи бўйича қабулдан нажот истаб келди.

Юзма-юз қабулда эшитилган мурожаатларнинг қонуний ечимини таъминлаш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган фуқаролар билан қабуллар аҳолининг мавжуд масала ва муаммолари ижобий ҳал этилиши билан бирга уларнинг эртанги кунга ишончини оширишда ҳам самарали бўлмоқда.

Text to speech